Хабарлар

Секторларда йиғилишлар ташкил этилди.

19-02-2020 17:25   3

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 11 февралдаги йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Жомбой туман мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларига, 4 сектор вакиллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида йиғилишлар ташкил этилди. Ушбу йиғилишларда тизимдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан истиқболдаги режалар белгилаб олинди ва аниқланган камчиликлар бўйича чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

14-феврал Шоҳ ва Шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

14-02-2020 12:27   9

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483—1530) Улуғ ўзбек шоири,мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби; марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчисидир.
Ушбу сана муносабати билан туман мактабгача таълим ташкилотларида "Бобурхонлик" тадбирлари ташкил этилди

Мактабгача Таълим ташкилотларида "Буюк зотга чексиз эхтиром" мавзусида адабий кечалар ташкил этилди.

09-02-2020 13:04   18

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланиб бораётгани сир эмас. Юртбошимиз ўз нутқларида Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидлаб келмоқдалар.
Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида болажонларимиз иштирокида тадбирлар ташкил этилди.Тадбирларга ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳам таклиф этилди.

Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги 8187 та мактабгача таълим ташкилотлари 2020-2025 йилларда янгича тартибда аттестациядан ўтказилади.

07-02-2020 12:31   19

Маълумки, Мактабгача таълим ташкилотларида сифатли таълим-тарбия беришнинг асосий омилларидан бири сифатида тарбияланувчилар сифатли билим олишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга. Вилоятимиздаги мавжуд 714 та МТТлар хам 5 йил давомида режа асосида аттестациядан ўтказилади.

Ширинкентда болалар мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олинди.

06-02-2020 11:17   17

Президентимизнинг парламентга йўллаган бу йилги мурожаатномасида таълим тизими, айниқса, мактабгача ёшдаги болаларни тарбия билан қамраб олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 
Туманимизда ҳам мактабгача таълим ташкилотлари сони ва сифатини яхшилаш борасида амалий ишлар изчил давом этяпти. Яқинда Тут маҳалласида 17-ДМТТ фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилгандик. Бугун ширинкентликлар ана шундай қувончли воқеага гувоҳ бўлишди.
Янгитдан ишга тушган 19-мактабгача таълим ташкилоти қисқа фурсатда реконструкциядан чиқарилганини эътироф этса арзийди. 150 ўринга мўлжалланган бино 6 та машғулот, 6 та ётоқ, қисқа муддатли гуруҳ хоналари, шунингдек мусиқа ҳамда овқатланиш залини ўз ичига олган.

Навбатдаги вилоят семинари туманимизда ташкил этилди.

04-02-2020 15:37   15

2020 йил 04 феврал куни Жомбой туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 9-МТТ мажлислар залида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 16 январдаги 4-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим бошқармаси ва унинг тасарруфидаги Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш бўлими масъул ходимлари иштирокида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра вилоятдаги боғчалар сони 2027 тага етди.

31-01-2020 13:46   22

Жами мактабгача
таълим муассасалари сони: 2027 та

шундан:
Оилавий нодавлат МТТлар сони: 1252 та ёки 61,8%
Давлат МТТлари сони: 656 та ёки 32,4 %
Хусусий МТМлар сони: 68 та ёки 3,4 %
Давлат-хусусий шерикчиликдаги МТМлар сони: 50 та ёки 25 %
Ташкилотга қарашли МТМлар сони: 1 та ёки О.04 %

Бугун, 30 январь куни, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган сана.

30-01-2020 13:05   20

Жомбой туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишлаб "Қалбимиздасиз бобожон" номли тадбирлар ташкил этилди. Тадбирда болажонлар ўзларининг ёд олган шеърлари ва куй-қўшиқлари билан бобомизни хотирладилар.

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМ ОВКАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИ МЕХАНИЗМИНИ ИШЛАБ ЧИКИШДА РОССИЯ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНАДИ.

29-01-2020 12:44   24

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В.Шин раҳбарлигидаги делегация 2020 йил 21 январь куни Россия Федерациясига ташрифи доирасида, овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги тажрибани ўрганиш мақсадида Санкт-Петербург шаҳар Ижтимоий овқатланиш бошқармаси раҳбарияти билан учрашди, шунингдек "Торговый дом А.П.Иванов" овқатланиш комбинати, махсус синов лабораторияси ва Ижтимоий овқатланиш бошқармаси ҳузуридаги ўқув курси комбинати билан танишди.

Мудир ўринбосари болаларга очиқ машғулот ўтди

29-01-2020 11:42   63

Жомбой тумани Мактабгача таълим бўлими мудир ўринбосари Темиров Акмал Зокирович томонидан жорий йилнинг 29 январ куни тумандаги 2-сонли МТТда бошқарманинг 20 январдаги 02-09/20-91-сонли хатида берилган топшириқларга асосан очиқ машғулотлар ўтказилди. 

"Мен ва менинг тана аъзоларим" мавзусида олиб борилган мужассамлашган очиқ машғулотга ота-оналар ҳамда махалла вакиллари таклиф қилиниб, машғулотлар Мактабгача таълим бўлими мутахасилари томонидан тахлил қилинди хамда тегишли таклиф ва мулохазалар берилди.

 1 2 3 >  Last ›