Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

1 августдан давлат боғчаларига ҳам рухсат берилади!

Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. 10

Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

Бунда, карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият НМТМ маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.


Охирги ўзгариш вақти: 15/06/2020 09:42;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/1-avgustdan-davlat-bogchalariga-ham-ruxsat-beriladi
Чоп этилган вақт: 04/07/2020 17:32