Хабарлар

Мактабгача таълим ташкилотларида мужассамлашган очиқ ҳисобот машғулотлари давом этмоқда

28-01-2020 13:10   32

Очиқ хисобот машғулотларни ўтказишдан мақсад мактабгача таълим муассасаларида давлат талаблари, таълим тарбия дастурларига мувофиқ  мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена, нутқ ўқиш, билиш жараёнини, дунё хақидаги билимлар ва дунёни англаш, ижодий эстетик ривожланишини таъминлаш ҳамда тарбиячиларнинг педагогик маҳоратини ошириш, ташуббускорлиги, маъсулияти ва ижодкорлигини ривожлантиришдир.

Тут маҳалласида болалар мактабгача таълим қамрови 85,1 фоизга етди,

27-01-2020 12:11   28

Бугун 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди.
Янги муассасада 1 миллиард 400 миллион сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди, 4 та машғулот, 1 та қисқа муддатли гуруҳ хонаси, 4 та ётоқхона ва 1 та овқатланиш бўлими болажонлар ихтиёрида бўлади. Шунингдек, мудира, ҳамшира ва тарбиячилар учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган.

Хеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди.

24-01-2020 13:56   30

МТБ ходимлари навбатдаги мурожаатларни ўрганиш учун Деҳқонобод маҳалласида жойлашган 7-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Маҳалла фаоллари, ота-оналар ва МТТ ходимлари билан йиғилиш ташкил қилинди. Ушбу мурожаатлар ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб жойида ижобий ҳал қилинди.

Бешболада замонавий ДМТТ иш бошлади

18-10-2019 08:27   142

Бугун туманимизда 3-7 ёшли болалар сони 14899 нафарни ташкил этади. Шундан 717 нафари Бешбола маҳалласида истиқомат қилмоқда. Янги ташкил этилган муассаса қуввати 100 ўринли бўлиб, ҳудуддаги 14,7 фоиз болаларни қамраб олиш имконига эга.

2030 йилга бориб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ҳозирги 40.5% дан 80,8% гача кўтарилиши режалаштирилган.

23-08-2019 08:05   253

 Ҳозирги вақтда республикада 9774та мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда МТТ) ўзининг таълим-тарбиявий фаолиятини олиб бормоқда.

(Шундан: давлат ташкилотлари – 5832та, нодавлат – 3942та (хусусий – 753, ДХШ – 419, оилавий – 2770)

20-август куни туман марказий ўйингоҳида Мустақилликнинг 28 йиллик байрам тантаналари бўлиб ўтди

21-08-2019 10:16   188

20 Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев тадбир иштирокчиларини энг улуғ, энг азиз айём билан табриклади. Мустақилликнинг 28 йиллик тўйини халқимиз бир қатор ютуқлар билан қарши олаётгани таъкидланди.

Навбатдаги "Очик эшиклар куни" 16-сон МТТда ташкил этилди

21-08-2019 10:02   213

20 август куни 16-сон МТТда "Очиқ эшиклар куни" муносабати билан тадбир ўтказилди.Тадбирга махалла фаоллари, нуроний онахонлар, ота-оналар ташриф буюришди. Тадбир иштирокчилари мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан яқиндан таништирилди. Тадбир сўнгида болажонларининг мусикали бадиий чикишлари намойиш этилди.

Мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» ойлик тадбирлари давом этмоқда

20-08-2019 07:04   195

Вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 5 августидан 5 сентябригача вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» ойлиги ўтказилиши белгиланган эди.

Жорий йилнинг 20 августигача тумандаги 14 та Мактабгача таълим ташкилотларида «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари ўтказилди.

Ушбу тадбирларда жамоатчилик вакиллари, ота оналар фаол иштирок этишди.

Туманимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларида 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

19-08-2019 10:16   178

Мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳ хоналари, ошхона ва бошқа хоналарда тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ариқлар, йўлаклар, ўйин майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш, ер майдонларини ағдариш, гулзорларни тартибга келтириш, суғориш ишлари бажарилди.

Туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари учун 6 дона пианино тарқатилди.

15-08-2019 09:00   178

Мактабгача ёшдаги болаларни давлат талабларига мувофиқ тарбиялаш, уларга мусиқий таълим бериш сифатини ошириш мақсадида жорий йилнинг 9-10-август кунлари мактабгача таълим ташкилотларига жами 24 339 945 сўмлик, рақамли пианино (Digital Panino)лар топширилди.

 < 1 2 3 4 >