Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

10-сонли мактабгача таълим муасcасасида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танлови ўтказилди.

Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини  бажариш мақсадида Шу йилнинг 14 июн куни туман марказида жойлашган 10-сонли мактабгача таълим муассасасида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик танлови туман босқичи ўтказилди.

Ушбу кўрик-танловда туманда мавжуд мактабгача таълим муассасалар ошпазлари ўзаро беллашди.

Танлов якунларига кўра 8-сонли мактабгача таълим муассасаси ошпази Жуманазарова Малика биринчи ўринни егаллаб танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 21/06/2018 15:13;   Кўрилганлиги: 602
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/10-sonli-maktabgacha-talim-muascasasida-yilning-eng-yaxshi-maktabgacha-talim-muassasasi-oshpazi-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 17:52