Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

2020 йил 11 июн куни соат 17:00 да вилоят мактабгача таълим бошқармасининг мажлислар залида видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди!

Ушбу видеоселектрда Жомбой туман хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари в.в.б У. Бурхонов, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи А. Муродович ва туман Мактабгача таълим бўлими Мудири Д. Аблоқулова, мудир ўринбосари А. Темиров , Давлат хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш шўба мудири И. Худойқулов хамда 10-11-16-30-сонли ДМТТ рахбарлари, "Самодаги юлдузлар", "Зулхумор", "Мубинахон" Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти рахбарлари, "Шахризода " оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти рахбари кузатиб боришди. 

411

Йиғилишда  Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 15 июндан хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилиши муносабати билан профилактик тадбирларни амалга оширишга хамда санитария-гигиена ҳавфсизлигининг барча қоидалари ва меъёрлари талаблари асосида фаолиятини бошлаш тўғрисида Вилоят хокими ўринбосари Р. Қобилов ва Вилоят Санитария-эпидемиологик оойишталик маркази бош врачи Х. Боймуродов томонидан  Мутассадиларга маълумот берилди. 1


Охирги ўзгариш вақти: 12/06/2020 08:52;   Кўрилганлиги: 32
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/2020-yil-10-iyun-kuni-soat-1700-da-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasining-majlislar-zalida-videoselektr-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 04/07/2020 16:57