Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

2020 йил 12 июнь куни соат 15:00 да вилоят мактабгача таълим бошқармасининг ишлаб чиқариш йиғилиши (ZOOM дастури орқали) ўтказилди!

1

Йиғилишда Жомбой туман Мактабгача таълим бўлими мудири хам кузатиб борди.

Ушбу йиғилиш кун тартибида,

- 2020 йил 15 июньдан бошлаб "яшил" ва "сариқ" худудларда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилиши муносабати билан, санитария- гигиена талабларига риоя қилган холда фаолиятини бошлаш чораларини кўриш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида,

- 3-7 ёшли болалар қамрови кўрсаткичини ошириш в Опен ЭМИС ахборот тизими тахлили хамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тахлили тўғрисида, 

- Мактабгача таълим ташкилотларининг иккинчи тоифа бўйича талабгор педагогларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида,

- ва бошқа турли долзарб масалалар мутасаддилар билан очиқчасига гаплашиб олинди ва ижроси бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.


Киритилган вақти: 12/06/2020 14:41;   Кўрилганлиги: 36
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/2020-yil-12-iyun-kuni-soat-1500-da-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasining-ishlab-chiqarish-yigilishi-zoom-dasturi-orqali-otkazildi
Чоп этилган вақт: 04/07/2020 17:16