Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

2020 йил 29 июнь куни соат 17.00 да “Ёшлар куни” муносабати билан вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи ҳамда тизимдаги ёшлар билан ёшлар ойлиги тадбири доирасида (ZOOM тизими орқали) онлайн мулоқот ўтказилди.

Онлайн мулоқотда

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бўлим бошлиқлари.

Шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлимлари ва педагогика коллежларининг  ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлар етакчилари

Шаҳар ва туман мактабгача таълим тизимларидан 3 нафардан фаол ёшлар.

Шаҳар ва туман педагогика коллежларидан 5 нафардан фаол ёшлар.

    лар иштирок этишди.

  Йиғилишда туманимиз ёшлари мухум масалалар бўйича таклифлар киритди.

Яьни туманимиздаги барча МТТ ларга кабелли интернетнинг йўқлиги, ва бу масалаларни тезроқ ҳал қилиб берилишлилиги таклиф қилинди. 

Хозирги кунда замон талабига айланган масалалар юзасидан амалий ёрдам сўралди. Туманимизда  3-7 ёшгача бўлган болаларни ментал арифметика, 7 ёшдан юқори болаларни  "РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ" дарслари билан ўқитилаётганлиги ёшларимиз томонидан айтиб ўтилди. Ва шу 2 та тўгарак бўйича туманлар миқёсида онлайн билим ва кўникмаларни алмашиш тўғрисида амалий ёрдам сўралди. 

Жомбой МТБ ахборот хизмати 


Охирги ўзгариш вақти: 30/06/2020 07:44;   Кўрилганлиги: 33
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/2020-yil-29-iyun-kuni-soat-1700-da-yoshlar-kuni-munosabati-bilan-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarma-boshligi-hamda-tizimdagi-yoshlar-bilan-yoshlar-oyligi-tadbiri-doirasida-zoom-tizimi-orqali-onlayn-muloqot-otkaziladi
Чоп этилган вақт: 04/07/2020 17:20