Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

2030 йилга бориб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ҳозирги 40.5% дан 80,8% гача кўтарилиши режалаштирилган.

 Ҳозирги вақтда республикада 9774та мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда МТТ) ўзининг таълим-тарбиявий фаолиятини олиб бормоқда.

(Шундан: давлат ташкилотлари – 5832та, нодавлат – 3942та (хусусий – 753, ДХШ – 419, оилавий – 2770)

2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ПҚ-4312 қарори билан “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” ва 2019 йил учун “Йўл харитаси” тасдиқланган эди.

Ушбу ҳужжат республика қамровидан то вилоят, шаҳар, туман даражасигача тушиб борувчи мақсадли кўрсаткичларни, ушбу кўрсаткичларга эришиш учун зарур бўлган маблағларнинг аниқ ҳисоб–китобларини аниқлаш имконини берди.


Мактабгача таълим билан қамраб олинган болалар сони 6,1 фоизга ўсган ва 2019 йил 1-ярим йиллиги натижасига кўра, 1 066 353 нафарни ташкил этади, республика бўйича 3-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг умумий сони - 2 631 708 нафардир.


Охирги ўзгариш вақти: 23/08/2019 08:14;   Кўрилганлиги: 352
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/2030-yilga-borib-bolalarni-maktabgacha-talim-bilan-qamrab-olish-hozirgi-405-dan-808-gacha-kotarilishi-rejalashtirilgan
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 17:02