Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

23-сон мактабгача таьлим муассасасида Самарқанд вилоят мактабгача таьлим бошқармаси услубий бирлашмаси томонидан тарбиячилар учун семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги  ПҚ-3305-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таьлим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 528-сонли қарори ижроси юзасидан мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таьлим муассасаларида ҳар томонлама ривожлантириш, таьлим тарбия бериш, кўникма ва малакаларини шакллантириш, мактаб таьлимига сифатли тайёрлаш ишларининг самарадорлигини ошириш бўйича давлат талабларини тўлақонли бажариш ҳамда ёзги соғломлаштириш мавсумини самарали ўтказиш мақсадида 2018 йил 19 июнь куни Жомбой туман мактабгача таълим бўлим тасарруфидаги 23-сон мактабгача таьлим муассасасида  Самарқанд вилоят мактабгача таьлим бошқармаси  услубий бирлашмаси томонидан  тарбиячилар учун  семинар-тренинг ўтказилди.

Cеминар-тренинг  ишчи гуруҳи томонидан 4 та мавзуда:

  1. Бола шахсига йўналтирилган таьлим дастури (инновацион педагогик технологияларни жорий этиш);
  2. Оила ва маҳалла ҳамкорлик ишларини ташкил этиш самараси (кўнгилочар тадбирларни ўтказиш тартиби);
  3. Мактабгача таьлим муассасаларида спорт мусобақаларининг ёшлар спортини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш ўрни (мусобақалар, соғломлаштириш ва чиниқтириш ишлари);
  4. Мактабгача таьлим муассасалари ҳудудларида болалар ёшини инобатга олган ҳолда “Эртаклар шахарчаси”ни ташкил этиш (ёзги соғломлаштириш майдончаларини ташкил этиш) олиб борилди.

    Тренинг давомида фаол иштирок этган тарбиячилар  рағбатлантирилиб, мақтов ёрлиқлари топширилди.

     


Охирги ўзгариш вақти: 22/06/2018 14:06;   Кўрилганлиги: 645
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/23-son-maktabgacha-talim-muassasasida-samarqand-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasi-uslubiy-birlashmasi-tomonidan-tarbiyachilar-uchun-seminar-trening-otkazildi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 16:23