Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

“БЕШ ТАШАББУС-ЗЎР ИМКОНИЯТ!”

Ширинтой болажонлар, асал қизалоқлар!
Сиз кўп шеър, эртак биласизми? Спорт соғломлаштириш машғулотларида иқтидорлимисиз, мусиқа ва рақс санъатига қизиқасизми, актёрлик маҳоратида қобилиятингиз борми?!

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ёз мавсумини мароқли ўтказиш мақсадида барча болажонлар учун иқтидор ва истеъдодини намоён этишларида ажойиб имкониятни тақдим этади.
“Беш ташаббус-зўр имконият” шиори остида ташкил этиладиган кўрик-танловда фаол иштирок этинг!
Танлов 26 июнь куни онлайн тарзда ўтказилади. Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланади.
Танлов иштирокчисига айланинг ва ғолиб бўлинг!
Танлов 2 босқичда олиб борилиб шаҳар,туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 5 нафар тарбияланувчилар вилоят боскичида иктидорларини намоён этадилар. Вилоят босқичи иштирокчилари ҳақидаги маълумотлар шаҳар, туман мактабгача таълим бўлими мудир ўринбосарлари томонидан ташкилий қўмитага (25 июнь соат 16.00 га қадар) тақдим этишлари сўралади. Танловда фаол иштирок этган болажонлар вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирланади.


Охирги ўзгариш вақти: 24/06/2020 07:41;   Кўрилганлиги: 21
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/besh-tashabbus-zor-imkoniyat
Чоп этилган вақт: 04/07/2020 18:54