Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жомбой туман Мактабгача таьлим бўлими услубий бирлашмасининг ижодий ишчи гуруҳи томонидан тумандаги 4-, 16-, 19-сонли мактабгача таьлим муассасаларида тарбиячиларни билим, малака ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу семинар-тренинг барча мактабгача таьлим муассасалари тарбиячилари орасида бир-бирлари билан фикр ва тажриба алмашган ҳолда соғлом рақобатни шакллантириб, ўз малакаларини бойитиб боришлари учун олиб борилди.

Семинар-тренинг 4та мавзуда олиб борилди ва тарбиячиларга ушбу мавзулар юзасидан кенг маьлумот ва тушунчалар берилиб улар билан қизиқарли савол-жавоблар, ҳаракатли ва ролли ўйинлар, спорт мусобақалари ўтказилди.

      Семинар-тренингда фаол иштирок этган тарбиячилар бўлимнинг мақтов ёрлиқлари билан тақдирланди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 23/07/2018 13:51;   Кўрилганлиги: 516
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/jomboy-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-uslubiy-birlashmasining-ijodiy-ishchi-guruhi-tomonidan-tumandagi-4-16-19-sonli-maktabgacha-talim-muassasalarida-tarbiyachilarni-bilim-malaka-va-konikmalarini-mustahkamlash-maqsadida-seminar-trening-otkazildi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 16:14