Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жомбой туманида “Анора она болажонлари” номли илк нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди (фотогалерея).

Туман марказидан 4 км узоқликда жойлашган ушбу мактабгача таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15-сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарорининг амалдаги  ижроси ҳисобланади.

МТМ 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, янги замонавий типда қурилган. Мактабгача ёшдаги болаларга замон талаблари асосида таълим-тарбия бериш учун барча шароитлар яратилган. Ҳусусан машғулот ҳоналари, ётоқҳона, овқатланиш ҳоналари, зарур ўқув жиҳозлари ва инвентарлари билан тўлиқ таъминланган. Муассасада 18 нафар педагог ва ишчи ҳодимлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19-июлдаги “Мактабгача таълим муассасаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги 528-сонли қарори 4-иловаси “Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларининг соғлом ва хавфсиз овқатланишини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом асосида муассасада тарбияланувчиларни сифатли ва соғлом овқатлантириш ишлари ташкил этилган.


Охирги ўзгариш вақти: 23/07/2018 13:52;   Кўрилганлиги: 840
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/jomboy-tumanida-anora-ona-bolajonlari-nomli-ilk-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-ochildi-fotogalereya
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 16:40