Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жомбой туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий-кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

 Жомбой туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларда фаолият юритаётган методист ва тарбиячилар  жорий йилнинг  16 июнь куни   8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий-кўрик танловининг туман  босқичида  иштирок этишди.

 Ҳудудий саралаш босқичларидан ўтган, 23 нафар педагог тарбиячилар ўзаро билимларини намоён этдилар.  Танловни туман мактабгача таълим бўлим мудири Д.Абдуллаева кириш сўзи билан очиб берди.
         Бўлимнинг масъул ходимлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ  комиссияси таркиби   иштирокчиларнинг билимларини Низом талаблари асосида баҳолаб боришди. Низомда кўрсатилган номинациялардан                     “Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича 8-сон ДМТТ методист тарбиячиси Солиева Хилолахон Ҳасан қизи фахрли 1-ўринни, 4-сон ДМТТ методист тарбиячиси Рустамова Флора Бахтиёровна 2-ўринни, 6-сон ДМТТ методист тарбиячиси Турдибоева Наргиза Қаршибоевна 3-ўринни,                     “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси  бўйича 2-ДМТТ тарбиячиси  Маматмуродова Ойтўти Рахмоновна фахрли 1-ўринни, 5-ДМТТ тарбиячиси  Эшонқулова Дилрабо Абдуалимовна 2-ўринни, 16-ДМТТ тарбиячиси Асатуллаева Раъно Асатулло қизи 3-ўринни “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи”номинацияси бўйича             23-ДМТТ тарбиячиси Бабаханова Нигора Махмудовна фахрли 1-ўринни “Мохир қўл устаси” номинацияси бўйича 9-ДМТТ тарбиячиси Бобоева Зухра Қахрамоновна фахрли 1-ўринни, Болтаева Наргиза Ҳалимовна                       2-ўринни Камолова Санам Мансуровна 3-ўринларни қўлга киритиб туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
        Юқоридаги  номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритган тарбиячилар танловнинг вилоят  босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни  қўлга киритдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 23/06/2021 08:15;   Кўрилганлиги: 134
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/jomboy-tumanida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovining-tuman-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 17/10/2021 11:58