Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жомбойда нодавлат боғчалар сони яна биттага кўпайди.

Ғазира маҳалласида “Мубинахон” номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.

50 ўринга мўлжалланган мазкур НМТМда тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Чет тилини ўрганиш, мусиқа, рақс, рассомчилик тўгараклари фаолият юритади. Хусусий тадбиркор Равшан Зоиров ушбу фаолият турини кенгайтириб, келгусида 3-6 ёшли 150 нафар болани боғчага қамраб олишни режалаштирмоқда.

Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳамза Тўйчиев иштирок этди.


Охирги ўзгариш вақти: 05/08/2019 07:44;   Кўрилганлиги: 251
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/jomboyda-nodavlat-bogchalar-soni-yana-bittaga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 17:36