Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

КЕЛАЖАК БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

Инсон ҳаёти давомида оладиган маълумотларнинг етмиш беш фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олар экан. Айни шу ёшда боланинг дунёқараши шаклланади, тафаккури ортади. Кейинги йилларда мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этилиши, боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳамда мактаб таълимига сифатли тайёрлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Самарқанд вилоятида ҳам мактабгача таълим тизимида ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотлар олиб борилмоқда. 

Энг аввало, соҳада 2017 йилдан ҳозирги кунгача 50 тадан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши орқали мактабгача таълим тизимининг ҳуқуқий базаси яхшиланди. Ўзгариш ва янгиланишлар таққослаганда сезилади. 

Агар рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2017 йил сентябрь ойида янги тизим шаклланган даврда қамров кўрсаткичи вилоятда 20,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 28,1 фоизни (ўсиш суръати7,2 фоиз), 2019 йилда эса ушбу кўрсаткич 50,4 фоизни(ўсиш суръати 22,3 фоиз) ташкил этган.

          Соҳадаги ислоҳотларни мактабгача таълим ташкилотлари мисолида давом эттирамиз. 2017 йилда давлат боғчалари сони 556 тани ва нодавлат боғчаларнинг сони эса 8 тани ташкил этган бўлса, бугунга келиб давлат боғчалари сони 650 тадан ортди ва нодавлат боғчаларнинг сони эса қарийб 2000 тага яқинлашди.

         Оқдарё туманидаги “Миллат хазинаси” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 2019 йилда қурилиб фойдаланишга топширилган. 250 ўринли мазкур боғчада болажонлар учун барча шароитлар муҳайё. Айниқса, жажжилар мусиқий машғулотларни иштиёқ билан бажаришади. Таълим-тарбия замон талаблари асосида олиб борилмоқда. 

 Яна бир “Кидс планет” номли мактабгача таълим ташкилотида ҳам тарбияланувчилар санитария-гигиена талаблари асосида машғулотларга жалб қилинган. 100 ўринга мўлжалланган мазкур давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти бир йил давомида болажонларнинг севимли масканига айланиб улгурди. 

Бундан ташқари, манзилли дастурлар доирасида мавжуд давлат боғчаларининг моддий-техник базаси тубдан янгиланмоқда ҳамда янги нодавлат, давлат-ҳусусий шерикчилик ва оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали мактабгача ёшдаги болалар қамровини оширишга замин яратилмоқда.

 Иштихон тумани “Халқобод” маҳалласидаги “Келажак болалари” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги болалар боғчасида 6 та гуруҳ фаолият олиб бормоқда ва замон талабларига мос келадиган ўқув-методик қўлланмалар билан таъминланган.

 Каттақўрғон шаҳридаги “Афсона” давлат-хусусий шериклик асосидаги боғча замонавий мультимедиа ресурслари билан таъминланган, унга кириб келишингиз билан эртаклар оламига тушиб қолгандек бўласиз. Ёзги ўйин майдончасида салқинлик берувчи сув пуркамалари ўрнатилган. Бир томонда жонли табиат бурчаги кичкинтойларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини шакллантиради. Кичик театр саҳнасида эса уларнинг санъатга бўлган қизиқишлари ортади. 

 Каттақўрғон шаҳрида 2018 йилда 7 та оилавий боғча ташкил этилган бўлса 2019 йилда уларнинг сони биттага ортди. 3 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти, 1 та нодавлат болалар боғчасида қамров 2019 йил якуни бўйича 66 % ни ташкил этди.  Нарпай туманида эса 3-7 ёшли болалар 16907 нафар. Шундан 8720 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. 2019 йил якунида қамров 47,8 %, бўлган бўлса, жорий йил 2 чораги бўйича 51,6 %, йил якунида бу кўрсаткични 63,9 фоизга ошириш режалаштирилган. Туманда 56 та ДМТТ, 92 та оилавий нодавлат МТТ, 2 та ДХШ ассоидаги болалар боғчаси болажаонларга таълим-тарбия бермоқда. “Оқтош кўзмунчоқлари” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлаганига эндигина 4 ой бўлди. 120 ўринли мазкур болалар боғчасида таълим-тарбия илғор пед технологиялар асосида йўлга қўйилган. Ошхона, ювиниш хонаси санитария талаблари даражасида. Машғулот ва тўгараклар хонаси ҳам болалар тафаккурини, ақлий салоҳиятини юксалтиришга доир инвентарлар билан жиҳозланган.

Паст Дарғом тумани “Мирзатуп” маҳалласидаги “Кичкинтой“ давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 160 ўринга мўлжалланган. 12 та янги ишчи ўрни яратилди. 4 та гуруҳда тарбияланувчилар машғулотлардан ташқари инглиз, рус тили, бадиий гимнастика, мусиқа ва рақс тўгаракларида ҳам фаол қатнашишмоқда. Самарқанд шаҳридаги “Тимур –файз” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ҳар қандай жаҳон андозалари билан тенглаша олади. Машғулотлар, тарбия услублари ҳам ўзига хос тарзда олиб борилмоқда. 

Самарқанд туманидаги “Юлдузча” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташклиотида ҳам келажагимиз эгалари ўз қизиққан машғулотлари билан машғул. Кимдир расм чизиш билан, кимдир ёзиш билан банд. Яна кимдир турли буюмлар ясаяпти.  Машғулотларда болаларга ватанни севиш у билан ғурурланиш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳини уйғотиш ҳисси сингдирилмоқда. 

 Вилоятда мактабгача таълим тизими фаолиятини янада кучайтириш, соҳада ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга мактабгача ёшдаги болаларни кенг жалб этиш борасидаги амалий ишлар болажонларимизнинг баркамол, теран тафаккурли, салоҳиятли, юксак заковатли инсон бўлиб улғайишларида муҳим аҳамият касб этади. 

жомбой мтб ахборот хизмати

Охирги ўзгариш вақти: 24/06/2020 13:49;   Кўрилганлиги: 19
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/kelajak-bugundan-boshlanadi
Чоп этилган вақт: 04/07/2020 17:22