Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача Таълим ташкилотларида "Буюк зотга чексиз эхтиром" мавзусида адабий кечалар ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан юртимизда китобхонлик маданияти муҳим воқеликка айланиб бораётгани сир эмас. Юртбошимиз ўз нутқларида Мир Алишер Навоий бобомизнинг тенгсиз маънавий мероси бугунги ёшлар ва келажак авлодлар учун ҳам ҳаёт мактаби бўлишини алоҳида таъкидлаб келмоқдалар.
Улуғ аждодимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида болажонларимиз иштирокида тадбирлар ташкил этилди.Тадбирларга ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳам таклиф этилди.

Байрамда жажжи тарбияланувчилар томонидан шоир ҳаётидан ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Болажонлар шоир рубоийлари ва ғазалларини бийрон тилда маҳорат билан ўқидилар.


Охирги ўзгариш вақти: 09/02/2020 13:07;   Кўрилганлиги: 17
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/maktabgacha-talim-tashkilotlarida-buyuk-zotga-cheksiz-extirom-mavzusida-adabiy-kechalar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 19/02/2020 21:24