Мактабгача таълим ташкилотларида ноябр ойи учун "Мужассамлашган очиқ ҳисобот машғулотлари" давом этмоқда
Туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида давлат талаблари, таълим-тарбия дастурларига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигийена, ижтимоий-коммуникатив ривожланиш, нутқ, ўқиш ва чет тилларни ўрганиш, билиш жараёни, дунё ҳақидаги билимлар ва дунёни англаши, ижодий-естетик ривожланишини таъминлаш ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг педагогик маҳоратини ошириш, ташаббускорлиги, масъулияти ҳамда ижодкорлилигини ривожлантириш, ота-оналар билан ҳамкорликда ишлашни мустаҳкамлаш мақсадида “Мужассамлашган очиқ ҳисобот машғулотлари” ўтказилмоқда.
Очиқ машғулотларга кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, кузатув кенгаши вакиллари иштирок етмоқда. Мужассамлашган очиқ ҳисобот машғулотларини ноябр ойининг охирига қадар ўтказиш режалаштирилган.
Охирги ўзгариш вақти: 27/11/2020 08:05; Кўрилганлиги: 93
Чоп этилган вақт: 18/01/2021 00:29