Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим ташкилотларида «Зумрадойлар давраси» тўгараги мунтазам фаолият кўрсатмоқда

Келажагимиз эгаларининг соғлом ва баркамол вояга етишларида улар учун яратиб берилаётган шарт-шароитларнинг ўрни беқиёс. Бу эса кичкинтойларни ҳар қачонгидан ҳам иқтидорли ва билимдон бўлишларига замин яратади.

Туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида  болаларни Ватанга муҳаббат туйғусини ривожлантириш ҳамда миллий урф-одат ва анъаналаримиздан келиб чиқган ҳолда "Зумрадойлар давраси" тўгараги ташкил қилинган. Ушбу тўгаракда қизларимиз саломлашиш одоби,   ота-онага хурмат одоби, дастурхон одоби, меҳмон кутиш одоби, кийиниш одоби ҳамда пазандачиликни ўрганадилар.

Таълим-тарбия сифатини ошириш мақсадида "Илк қадам"  давлат ўқув дастури асосида машғулотларда хафта мавзулари бўйича "Умумий гуруҳ бўлиб ишлаш"да тўлиқ маълумотга эга бўлишади ва олинган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш учун "Ривожлантирувчи марказлар"да фаолият олиб боришади.


Охирги ўзгариш вақти: 22/12/2020 13:50;   Кўрилганлиги: 168
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/maktabgacha-talim-tashkilotlarida-zumradoylar-davrasi-togaragi-muntazam-faoliyat-korsatmoqda
Чоп этилган вақт: 10/04/2021 17:15