Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Юлдашев Абдуллаевич Жомбой туман мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган ходимлар билан мулоқот ўтказди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан вилоятдаги МТТларига ажратилган 271 та ноутбукдан 15 таси Жомбой туманидаги мактабгача таълим ташкилотларига тақдим этилди.

Ушбу тадбирда соҳада давлат-хусусий шерикчилик асосида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини замон талаблари даражасида ташкил этиб тизим равнақига муносиб ҳисса қўшган ходимлар вазирликнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Тадбир жараёнида мактабгача таълим тизими мутасадди ходимлари билан суҳбат олиб борилиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди, мутасаддиларининг фаолиятдаги саъй-ҳаракатлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Тизимдаги муаммоларни бартараф этиш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Охирги ўзгариш вақти: 16/11/2020 07:00;   Кўрилганлиги: 96
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/maktabgacha-talim-vaziri-orinbosari-maqsud-yuldashev-abdullaevich-jomboy-tuman-maktabgacha-talim-tizimida-faoliyat-yuritayotgan-xodimlar-bilan-muloqot-otkazdi
Чоп этилган вақт: 18/01/2021 00:12