Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ БОЛАЛАРНИ СОҒЛОМ ОВКАТЛАНТИРИШ ТИЗИМИ МЕХАНИЗМИНИ ИШЛАБ ЧИКИШДА РОССИЯ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНАДИ.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В.Шин раҳбарлигидаги делегация 2020 йил 21 январь куни Россия Федерациясига ташрифи доирасида, овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги тажрибани ўрганиш мақсадида Санкт-Петербург шаҳар Ижтимоий овқатланиш бошқармаси раҳбарияти билан учрашди, шунингдек "Торговый дом А.П.Иванов" овқатланиш комбинати, махсус синов лабораторияси ва Ижтимоий овқатланиш бошқармаси ҳузуридаги ўқув курси комбинати билан танишди.

Вазирликнинг мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича 2030 йилгача мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Концепциясида белгиланган вазифалар, шунингдек, 2019 йил декабрь ойида Олий мажлис Сенатида бўлиб ўтган соғлом овқатланишни ташкил этиш масалалари бўйича муҳокамаларни инобатга олган МТВ делегацияси озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш масалалари, ижтимоий овқатланиш тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, болалар овқатининг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ижтимоий соҳага хизмат кўрсатувчи овқатланиш комбинатлари мисолида овқатланишни ташкил этишнинг замонавий шакллари билан танишиб, россиялик ҳамкасблар билан юқоридаги масалаларни муҳокама қилдилар. МТВ делегацияси россиялик ҳамкасблар тажрибаси қўлланилиши мумкин бўлган асосий йўналишларни белгилаб олди.

2020 йил 19 январь куни, делегация аъзоларининг "Тармоқли овқатланиш институти" (АНО "Институт отраслевого питания") раҳбарияти билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда қуйидаги йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди:

• Овқатланишни ташкил этишга доир гигиена талаблари;
• Овқатланиш меъёрлари қайта ташкил этиш масаласи;
• Намунавий таомномалар ва рецептлар китобини ишлаб чиқиш;
• Озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишни режалаштириш тизимини агросаноат мажмуаси имкониятларини таҳлил қилган ҳолда ташкил этиш (ишлаб чиқиш);
• Кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг кўп тармоқли тизими, шунингдек овқатланиш жойларини лойиҳалаш ва жиҳозлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
• Овқатланиш комбинатлари ва озиқ-овқат саноати корхоналарида таомлар тайёрлашнинг замонавий технологияларини жорий этиш.


Охирги ўзгариш вақти: 29/01/2020 12:44;   Кўрилганлиги: 124
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/maktabgacha-talim-vazirligi-bolalarni-soglom-ovkatlantirish-tizimi-mexanizmini-ishlab-chikishda-rossiya-tajribasidan-foydalanadi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 17:53