Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим вазирлиги MTRK билан ҳамкорликда болажонларимизни карантин давридаги вақтларини унумли ўтказишга кўмак бериш учун "онлайн боғча" — мактабгача таълим машғулотлар теле-лойиҳасини тақдим этади.

Мазкур лойиҳа Мактабгача таълим тизимининг «ИЛК ҚАДАМ» давлат таълим стандарти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болажонларимиз учун мўлжалланган. Унга кўра энди ота оналаримиз боғча машғулотларини ўз фарзандлари билан уйда «ИЛК ҚАДАМ» ва «АҚЛВОЙ» номли машғулотларини экран қаршисида бажаришлари мумкин бўлади.

Энди 1-синфга тайёргарлик кўраётган болажонлар ижодкорларимиз томонидан давлат дастури асосида тайёрлаган «Ақлвой» номли мактабга тайёрлов машғулотларини уйда бажариш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, «Илк қадам» дастури доирасида 3-6 ёшлик болажонлар «Бардам болажон», «Ментал арифметика», «Моҳир қўллар», «Lucking English», «Болалар ошхонаси», «Менинг диёрим», «Равон нутқ» каби машғулотларининг жажжи иштрокчисига айланишлари мумкин.

«Илк қадам» мактабгача таълим машғулотлар дастури энди 1 апрелдан бошлаб ҳар куни душанбадан жумагача соат 8:00 дан 12:00 га қадар, 6 ёшли болалар учун мўлжалланган «Ақлвой» машгғулотлари эса ҳар куни соат 11:00 ва 15:00 да ўзбек ва рус тилида «Болажон» телеканали орқали эфирга узатилади.

Онлайн машғулотларнинг вақти билан «Болажон» телеканали ҳафталик дастурлар жадвали орқали танишиш мумкин.


Охирги ўзгариш вақти: 04/05/2020 14:48;   Кўрилганлиги: 44
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/maktabgacha-talim-vazirligi-mtrk-bilan-hamkorlikda-bolajonlarimizni-karantin-davridagi-vaqtlarini-unumli-otkazishga-komak-berish-uchun-onlayn-bogcha-maktabgacha-talim-mashgulotlar-tele-loyihasini-taqdim-etadi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 17:33