Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги 8187 та мактабгача таълим ташкилотлари 2020-2025 йилларда янгича тартибда аттестациядан ўтказилади.

Маълумки, Мактабгача таълим ташкилотларида сифатли таълим-тарбия беришнинг асосий омилларидан бири сифатида тарбияланувчилар сифатли билим олишлари учун етарлича шарт-шароитлар яратиш муҳим аҳамиятга эга. Вилоятимиздаги мавжуд 714 та МТТлар хам 5 йил давомида режа асосида аттестациядан ўтказилади.

Мактабгача таълим ташкилотларнинг аттестацияси айни шу мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда тарбияланувчиларнинг етарлича билим олишлари учун муассасада яратилган шароитларга баҳо берилади. Аттестация жараёнида педагог тарбиячиларнинг салоҳияти, иш ҳужжатларининг юритилиши, хоналарнинг жиҳозланиши ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чоралари кўрилади. Бу борада ота-оналарнинг фикрлари ва талабларини инобатга олган ҳолда муассасани ривожлантириш бўйича “Йўл харита”лари белгиланиб, амалга татбиқ этилади. Пировардида мактабгача таълим ташкилотларидаги шароитлар яхшиланиб, таълим сифати ошишига эришилади.


Охирги ўзгариш вақти: 07/02/2020 12:39;   Кўрилганлиги: 18
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/maktabgacha-talim-vazirligi-tasarrufidagi-8187-ta-maktabgacha-talim-tashkilotlari-2020-2025-yillarda-yangicha-tartibda-attestatsiyadan-otkaziladi
Чоп этилган вақт: 19/02/2020 21:38