Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Миллийлик боғчадан шаклланади

Президентимиз жорий йилнинг 19 январь куни ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларни маънан баркамол этиб тарбиялаш бугунги куннинг биринчи даражали вазифаси эканини таъкидлаган эди. Жумладан, фарзандларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбия қилишни боғча ёшидан бошлаш зарурлиги айтилди.

Президентимиз жорий йилнинг 19 январь куни ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларни маънан баркамол этиб тарбиялаш бугунги куннинг биринчи даражали вазифаси эканини таъкидлаган эди. Жумладан, фарзандларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбия қилишни боғча ёшидан бошлаш зарурлиги айтилди. Дарҳақиқат, бола тарбиясида миллий руҳиятнинг ўрни беқиёс. Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим муассасаларида “Маънавият сарчашмаси” маърифий тадбирлари ўтказилмоқда. Туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа халқимизга хос анъана ва удумлар болажонларга кўргазмали тарзда намойиш қилиб борилиши билан аҳамиятлидир. – Бола шуури кўриш, эшитиш ва ҳис қилиш мажмуидан шаклланади, – дейди маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчиси Г.Муқаддасова. – Туман ҳокими Қаюм Собировнинг бевосита ташаббуси билан бошланган лойиҳанинг моҳияти шунда. Миллий эртаклар, халқ театрлари, уй-рўзғор удумлари ҳаётий мисоллар билан кўрсатилади. Бунда болажонлар шунчаки, томошабин эмас, ижро этишда ҳам уларнинг ўзи иштирок этади. Тадбирлар барча муассасаларда ташкил этилиши кўзда тутилган.

Манба: jomboy.uz


Охирги ўзгариш вақти: 28/01/2021 15:40;   Кўрилганлиги: 110
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/milliylik-bogchadan-shakllanadi
Чоп этилган вақт: 11/05/2021 01:41