Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Найманлик болалар янги боғчага боради

Жорий йил 7 ноябр куни Жомбой тумани "Найман" маҳалласида жойлашган 30-сон мактабгача таълим ташкилоти Инвестиция дастури асосида янгидан қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.

120 ўринга мўлжалланган мазкур мактабгача таълим ташкилоти замонавий архитектура лойиҳалари, жаҳон стандартлари талаблари асосида бунёд этилди. Жажжилар маскани янги мебель жиҳозлари билан таъминланган, йўлаклар асфальтланган, ўйин майдончаларида турли хил аттракционлар ўрнатилган. Бу ерда болажонларнинг дастлабки билим ва кўникмаларини шакллантириш учун барча зарур шарт-шароитлар йўлга қўйилган. Очилиш маросимида сўз олганлар бундай кўркам, замонавий биноларда болалар қувнаб, яйраб камолга етишларини тилак билдиришди. Янги мактабгача таълим ташкилотларининг фойдаланишга топширилиши келажак авлод камолотига хизмат қилади. 


Охирги ўзгариш вақти: 09/11/2020 08:07;   Кўрилганлиги: 292
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/naymanlik-bolalar-yangi-bogchaga-boradi
Чоп этилган вақт: 21/09/2021 08:29