Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Республика бўйича 6 ёшли болаларни 77 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди

Бугунги кунга республикамизда 6 ёшли болалар жами 658 961 нафарни ташкил этади.Туманимизда эса 3723 нафар 6 ёшли болалар мавжуд бўлиб, улардан 3693 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан 6 ёшли болаларнинг  507 145 нафари ёки 77 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Пандемия даврида 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш ва уларни мактабгача сифатли тайёрлаш мақсадида, Болажон телеканали орқали "Онлайн боғча" лойиҳаси доирасида "Ақлвой" номли телекўрсатув эфирга узатилди.


Охирги ўзгариш вақти: 20/01/2021 09:11;   Кўрилганлиги: 183
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/respublika-boyicha-6-yoshli-bolalarni-77-foizi-maktabgacha-talim-tashkilotlariga-qamrab-olindi
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 11:38