Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Сектор раҳбарлари МТТларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишмоқда

Туман ҳокими Қаюм Собиров аҳоли ва тадбиркорлар томонидан ташкил этилган уй-боғчаларда бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, ўйин майдончалари, ётоқхона ва ошхонанинг санитария ҳолати, шунингдек бошқа шарт-шароитлар билан танишмоқда.

Тадбиркор ва тарбиячиларнинг муаммоларига қулоқ тутиб, бартараф этиш юзасидан амалий чоралар белгиланяпти.

Бугун Катта қишлоқ маҳалласида жойлашган, тадбиркор Гулзода Тангирова томонидан ташкил этилган муассасада фаолияти ўрганилди.

Ушбу муассасада 15 нафар болажонлар тарбияга жалб этилган. Замонавий ҳожатхона ва ўйин майдончаси қуриш учун эҳтиёж мавжуд. Учрашув давомида Г.Тангировага имтиёзли шартларда кредит ажратиш юзасидан келишиб олинди.


Охирги ўзгариш вақти: 05/11/2020 08:44;   Кўрилганлиги: 167
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/sektor-rahbarlari-mttlarning-kuz-qish-mavsumiga-tayyorgarlik-holatini-organishmoqda
Чоп этилган вақт: 10/05/2021 23:59