Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Туманимиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларида 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳ хоналари, ошхона ва бошқа хоналарда тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудидаги ариқлар, йўлаклар, ўйин майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш, ер майдонларини ағдариш, гулзорларни тартибга келтириш, суғориш ишлари бажарилди.


Охирги ўзгариш вақти: 19/08/2019 10:35;   Кўрилганлиги: 264
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/tumanimizdagi-barcha-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-17-18-avgust-kunlari-umumxalq-xayriya-hashari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 18:00