Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Тут маҳалласида болалар мактабгача таълим қамрови 85,1 фоизга етди,

Бугун 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди.
Янги муассасада 1 миллиард 400 миллион сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди, 4 та машғулот, 1 та қисқа муддатли гуруҳ хонаси, 4 та ётоқхона ва 1 та овқатланиш бўлими болажонлар ихтиёрида бўлади. Шунингдек, мудира, ҳамшира ва тарбиячилар учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган.

Қисқа муддатли гуруҳ билан қўшиб ҳисоблаганда ҳуддуддаги 3-7 ёшли 150 нафар болаларни мактабгача таълимга қамраш имкони яратилди. Ҳовлида болалар ўйин майдончаси, атракционлар ҳамда ёзги айвон ҳам ўрнатилган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Тут маҳалласида 411 нафар боғча ёшидаги бола истиқомат қилади. Уларнинг таълим билан қамраб олиш даражаси 85,1 фоизни ташкил этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 27/01/2020 13:15;   Кўрилганлиги: 103
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/tut-mahallasida-bolalar-maktabgacha-talim-qamrovi-851-foizga-etdi
Чоп этилган вақт: 06/06/2020 18:17