Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Узуновулда болаларнинг мактабгача таълимга қамрови 100 фоизга етди

Жорий йил 5 декабр куни Жомбой тумани “Катта қишлоқ” маҳалласи «Узун овул» массивида жойлашган “Комила-Нигина-Ойча” давлат хусусий шерикчиликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 60 ўринга мўлжалланган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий рухда қайта таъмирланиб, жахон стандартлари талабларига жавоб беради. Бу ерда болажонлар дастлабки билим ва кўникмаларини шакллантириши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

     Муассасанинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда меҳнат фахрийлари, жамоатчилик вакиллари, фаоллар қатнашди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, янги муассаса биносини қуриш ва таъмирлаш учун 1 млрд 200 млн сўм маблағ сарфланган.Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг фойдаланишга топширилиши ушбу ҳудуддаги 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олади ҳамда 10 нафар ишсиз фуқороларимизни иш билан таъминлаш имконини беради.

        


Охирги ўзгариш вақти: 06/12/2020 12:48;   Кўрилганлиги: 143
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/uzunovulda-bolalarning-maktabgacha-talimga-qamrovi-100-foizga-etdi
Чоп этилган вақт: 10/04/2021 17:18