Самарқанд вилояти Жомбой тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ватан химоячилари куни муносабати билан туманимизда ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизони ҳарбий тузилмалар билан ҳамкорликда “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида ўтказилган тадбир тизимга алоқадор мутасадди ташкилот вакилларини қамраб олди.

Қайд этиш жоизки, бундай тадбирлар ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, юрт тинчлиги ва осуда ҳаётимизга шукрона туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Жанговар техникалар парадидан сўнг, ҳарбийларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ва Самарқанд гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар томошабинлар еътиборига ҳавола етилди.


Охирги ўзгариш вақти: 11/01/2021 13:50;   Кўрилганлиги: 283
 
Материал манзили: http://jomboymtb.uz/news/vatan-ximoyachilari-kuni-munosabati-bilan-tumanimizda-harbiy-vatanparvarlik-festivali-otkazildi
Чоп этилган вақт: 21/09/2021 08:19